Гвардиола трансфер рекордини янгилаши мумкин

  • Mr.NoBoDy06.03.2019 11:00
  • 978
  • 30

"Манчестер Сити" ҳимоячилар хариди борасида трансфер рекордини янгилаши мумкин. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри ёзмоқда.

"Сити" устози Хосеп Гвардиола "Лестер" ҳимоячиси Бен Чилвелни сотиб олиш тарафдори, аммо "тулкилар"нинг янги мураббийи футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.

"Лестер" Чилвел учун 90 млн евро атрофида маблағ талаб қилмоқда, бу эса ҳимоячилар учун рекорд маблағ ҳисобланади.

22 ёшли футболчининг "Лестер" билан шартномаси 2024 йилда тугайди. Жорий мавсумда Чилвел 27 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга ассистентлик қилди.  

Ўхшаш янгиликлар