"Реал"га қарши ўйиндан кейин "Барселона" "Аякс"нинг яна бир футболчисини сотиб олишга қарор қилди

  • Mr.NoBoDy07.03.2019 11:00
  • 779
  • 30

"Барселона" "Аякс" ҳимоячиси Матейс де Лигтга қизиқиб қолди.

"Sport.es"  нашрига кўра, Каталония клубининг техник директори Эрик Абидалнинг ёрдамчиси Рамон Планес "Аякс"нинг "Реал"га қарши ўйинини кузатган. Ўйиндан кейин "Барселона" 19 ёшли де Лигтни сотиб олишга жиддий қарор қилган. "Барселона" уни Жерар Пикега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Шунингдек, Планес "Барселона" трансферини аллақачон ҳал қилган "Аякс"нинг бошқа футболчиси — Френки де Йонгни ҳам кузатган.

Ўхшаш янгиликлар