«Барселона» Гризманни сотиб олиб, уни Неймар билан алмашади

  • Mr.NoBoDy20.06.2019 11:00
  • 674
  • 30

"Барселона" клуби "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарни ортга қайтаришнинг турли вариантларини кўриб чиқмоқда.

El Mundo тарқатган хабарга кўра, каталонияликлар "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн билан шартнома имзолаб, Неймарни қўлга киритиш йўлида уни "ПСЖ"га таклиф қилишмоқчи. "Кўк-анорранглилар" раҳбарияти бундай таклифни франциялик футболчига билдиришди ва унинг жавобини кутмоқда.

Гризманнинг ўзи Парижга кўчиб ўтишга рози бўлса, янада манфаатлироқ шахсий шартномага эга бўлиши мумкин.

Неймар эса Каталониядан уй қидиришни бошлаган. У 2013-2017 йилларда "Барса"да фаолият юритган пайтда яшаган уйни яна қўлга киритмоқчи.

Маълумот ўрнида. 27 ёшли бразилиялик футболчининг "Камп Ноу"га қайтишини "Барселона" сардори Лионель Месси қўллаб-қувватламоқда.

Ўхшаш янгиликлар