«Атлетико»нинг навбатдаги нишони – Гранит Жака

  • Mr.NoBoDy20.06.2019 16:00
  • 912
  • 30

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жака фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

AS  нашрининг маълумотига қараганда, “матрасчилар” швейцариялик футболчини катта эҳтимол билан “Атлетико”ни тарк этиши кутилаётган Родригога ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Бироқ айни дамда “Атлетико”нинг асосий мақсади “Реал” ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте. Бу трансферни амалга ошириб бўлгандан сўнг “Атлетико” бор эътиборини Жакага қаратмоқчи.

Аммо Жакани сотиб олишда “Атлетико” бир қатор муаммоларга учраши мумкин. Чунки ҳозир Жака “тўпчилар” сафида асосий таркиб футбочлиси ҳисобланади.

Унинг трансферига “Арсенал” бош мураббийи Унаи Эмери қарши бўлиши мумкин. Қолаверса Жаканинг амалдаги шартномаси тўрт йилдан сўнг тугайди.

Ўхшаш янгиликлар