«Реал» 350 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи

  • Mr.NoBoDy09.03.2019 11:00
  • 823
  • 30

Мадриднинг “Реал” клуби ПСЖ етакчиси Неймарни сотиб олиш фикридан қайтмаган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, “қироллик клуби” футболчини ёзги трансфер ойнасида олиб келмоқчи. “Қаймоқранглилар” футболчи учун 350 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумотларга кўра, “Реал” раҳбарияти неймарнинг агентлари билан кўришган. Мадридликлар футболчининг ўзига йилига 45 миллион евро маош тўлашга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Неймар ПСЖ сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол урган ва 11та голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар