«Арсенал» футболчиси МЛС клубига ўтади

  • Mr.NoBoDy10.03.2019 16:00
  • 775
  • 30

“Арсенал”  ярим ҳимоячиси Гедион Зелалем Канзас Ситининг “Спортинг” клубига ўтади.

Мазкур келушув ҳақида The Washington Post нашри хабар берди. Асли келиб чиқиши эфиопиялик лекин АҚШнинг ёшлар терма жамоасида ўйнайдиган футболчи бугун, 10 март куни янги жамоаси билан шартнома имзолаш учун Канзас Сити шаҳрига боради.

Маълумот ўрнида, Зелалем “Арсенал”нинг ёшлар клубида ўйнаган. Асосий жамоа сафида эса у бир нечта ўйинда майдонга тушган.

Аввалроқ, Гедион сафида “Венло” “Рейнжерс” клубларида ижара асосида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар