«Манчестер Юнайтед» Коутиньони АПЛга қайтармоқчи

  • Mr.NoBoDy11.03.2019 11:00
  • 841
  • 30

«Манчестер Юнайтед» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони харид чилмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, манкунианликлар бразилиялик футболчи учун ёзги трансфер пайтида 115 миллион евро тўлашга тайёр. Коутиньонинг ўзи ҳам Англия премьер-лигасини қўмсамоқда ва тезроқ Туманли Альбионга қайтишга тайёр.

26 ёшли футболчи 2018 йилнинг январь ойида 135 миллион евро эвазига «Ливерпуль»дан «Барселона»га ўтганди. Ярим ҳимоячи ушбу мавсумда каталонияликлар сафида жами 39та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 5та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар