“Барса”нинг навбатдаги “арзон-гаров” трансфери кимлиги маълум

  • Mr.NoBoDy01.12.2021 17:40
  • 270
  • 30

Сезар Аспиликуэта 12 йилдан кейин Испанияга қайтиши мумкин. “Маrcа” нашри хабарига кўра, 32 ёшли ҳимоячи “Барселона”нинг радарига тушган. 

Каталония клуби жиддий молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва ижарага олиш ёки текинга шартнома имзолаш мумкин бўлган футболчиларни фаол равишда қидирмоқда. Аспиликуэтанинг “Челси” билан амалдаги шартномаси мавсум охиригача амал қилади ва футболчида янгилаш таклифи бўлсада, у кутишни афзал кўрмоқда.

Сезар Аспиликуэтанинг “Барселона”га ўтиш эҳтимоли кўп омилларга боғлиқ. Улар орасида Каталония клубига қайтган Дани Алвеснинг 2021/2022 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидаги амалиётига ҳам боғлиқ.

Ўхшаш янгиликлар