Ёзда "Барселона"нинг асосий трансфер нишони ким бўлиши биласизми?

  • Mr.NoBoDy15.03.2019 16:00
  • 1047
  • 30

"Барселона" мавсум якунига етгач, "Сельта" ҳужумчиси Макси Гомесни қўшиб олмоқчи.

Уругвай терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси - каталонияликларнинг асосий трансфер нишони бўлиб турибди.

"У Суареснинг 22 ёшлигидан яхшироқ", - дейди "Барселона" вакили Cadena SER радиостанциясига берган маълумотида.

Гомеснинг товон пули 50 миллион еврони ташкил қилади, аммо агар "Сельта" Ла Лигадан тушиб кетса, бу сумма икки баробарга тушиб кетади. Галисияликлар Испания чемпионатининг 27-туридан сўнг 18-ўринда бормоқдалар.

Гомес ушбу мавсумда 24 ўйинда 9 та гол урди ва 5та голга тўп оширди.

Ўхшаш янгиликлар