ads


Зидан келганидан кейин «Реал» Неймар вариантидан воз кечди

  • Mr.NoBoDy16.03.2019 16:00
  • 633
  • 30

«Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни харид қилиш фикридан воз кечди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

"Қироллик клуби" президенти Флорентино Перес бразилиялик футболчининг мухлиси ҳисобланади. 2018 йилнинг февраль ойида у 27 ёшли футболчи билан музокара олиб борганди. Аммо ўшанда Зидан бу трансферга қарши чиққанди.

Франциялик мутахассиснинг фикрича, Неймарнинг трансфери учун сарфланадиган маблағни бошқа мақсадга йўналтириш фойдалироқ бўлади. Бундан ташқари, Перес Неймарни қўлга киритишни ҳаддан ташқари кўп истагани учун президент ва мураббий ўртасидаги муносабат бузилганди. Якунда Зидан истеъфога чиқишга қарор қилди.

Шу тариқа, Зидан «Реал»га қайтгани сабабли Неймарга бўлган қизиқишга барҳам берилди.

Ўхшаш янгиликлар