«Реал» Хамесни сотишга тайёр

  • Mr.NoBoDy16.03.2019 16:00
  • 1113
  • 30

Мадриднинг “Реал” клуби колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригес билан хайрлашишга тайёр. Айни дамда футболчи ижара асосида “Бавария” сафида тўп сурмоқда.

Унинг “Бавария” билан шартномаси мавсум сўнггида якунланади. Мюнхэнликлар футболчини 40 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда El Confidencial нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, мадридликлар Родригесни 50 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум футболчи 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 4та голга муаллифлик ҳам қилган.

Ўхшаш янгиликлар