«Реал»нинг навбатдаги нишони «Рома» футболчиси

  • Mr.NoBoDy17.03.2019 11:00
  • 856
  • 30

«Реал» ёзда «Рома» яримҳимоячиси Николо Дзаньоло учун йирик қийматдаги таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport`нинг бугунги сонида хабар қилинган.

Рим ва Мадрид клублари ЕЧЛнинг бу мавсумида бир гуруҳда кураш олиб боришганди, Дзаньолонинг «Реал» эътиборига тушишига айни шу ҳолат сабаб бўлган. Испан клуби айни пайтда уни ўз сафига қўшиб олишнинг турли йўлларини кўриб чиқмоқда. 19 ёшли истеъдод эгаси трансфери осон кечмаслиги аниқ бўлса-да, «Реал»нинг нияти жиддий экани айтилмоқда.

«Қироллик клуби» тез орада ҳам «Рома», ҳам футболчининг агенти билан музокара бошлаши кутиляпти.

Таъкидланишича, римликлар клуби президенти Жеймс Паллотта ушбу ёш хавбек бўйича барча таклифларга рад жавобини бермоқчи. У Дзаньолони клубнинг ривожи йўлидаги асосий устунлардан бири сифатида кўрмоқда. Шундай бўлса-да, Паллотта мўмай молиявий таклифга рози бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

Нашрнинг хулоса қилишича, «Рома» кейинги мавсум учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса ва «Реал» 60 млн евролик таклиф билан чиқса, Дзаньоло Италия пойтахтидан Испания пойтахтига йўл олиши мумкин.

Маълумот учун, Николо бу мавсум «бўрилар»нинг барча мусобақалардаги 27 ўйинида майдонга тушиб, 5+2 маҳсулдорлик натижасига эришди.

Ўхшаш янгиликлар