Расман: Ивоби – «Эвертон» футболчиси

  • Mr.NoBoDy09.08.2019 11:00
  • 671
  • 30

“Арсенал” ҳужумчиси Алекс Ивоби расман “Эвертон” аъзосига айланди.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, “ирислар” футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолади. Футболчининг трансфери “Эвертон” учун 40 миллион еврога тушди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи “канонирлар” тарбияланувчиси ҳисобланади. Ивоби “Арсенал” сафида 2015 йил дебют қилган.

Ўхшаш янгиликлар