«Лестер» 21 миллион еврога ярим ҳимоячи сотиб олди

  • Mr.NoBoDy09.08.2019 16:00
  • 867
  • 30

«Сампдория» ярим ҳимоячиси Деннис Прат «Лестер» сафига ўтди. Бу ҳақда "тулкилар" расмий сайти хабар тарқатди.

Transfermarkt тарқатган хабарга кўра, "Лестер" Прат учун 21 миллион евро тўлаган. 25 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланди.

Прат 2016 йилдан бери «Сампдория» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Уч мавсум давомида ярим ҳимоячи 106та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 6та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар