ЕЧЛнинг кейинги йилги мавсуми трансляция ҳуқуқини ЎзМТРК қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy02.04.2021 02:05
  • 981
  • 30

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Европанинг нуфузли мусобақалари трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда "Спорт" телеканали директори Зоҳид Каримов хабар берди.

Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Конференциялар кубоги, ўсмирлар ўртасида Европа чемпионлар лигаси ҳамда Европа Суперкубоги турнирларини 2021/2022 йилги мавсумдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди.

Энди барча учун қизиқарли мусобақаларни айнан "Спорт ТВ"да томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ва Европа лигаси мусобақаларини сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳудудида UzReport ва Futbol TV телеканаллари намойиш этиб келаётган эди.