ads


Флорентино, нимани ўйлаяпсан?

  • Mr.NoBoDy15.08.2021 02:05
  • 315
  • 30

Евромавсум бошланар экан ўтган мавсум якунига яқин бошланган “исён” оловлари ҳали ўчгани йўқ. Суперлига даъвоси қай тарзда ривожланиши ҳали тўлалигича мавҳум ва чигал. Исталган давр ва маконда оқимга қарши сузган шахслар ўзгача эътибор билан кузатилган.

Флорентино Перес ўзи шундоқ ҳам футбол оламидаги энг салобатли шахслардан бири эди. Унинг “галактикос”ни жамлагани, Роналду даврига имзо отгани ва бошқарувдаги бошқа кўплаб ишлари жуда машҳур. Бугун унинг жамоаси янги мавсумдаги илк расмий ўйинини ўтказади. Рақиб – “Алавес”.

Флорентино бир жабҳада Суперлига ҳаракатида юргани билан, бошқа жабҳада қўрқинчли сукут сақлаб турибди. Париж-Мадрид йўналиши бўйлаб битта йирик парвоз бўлиши лозим. Гап ким ҳақида экани ҳақида тушуниб турибсиз, чамамда.

Бу ўринда Карло Анчелотти ҳам ўзини қандай тутади, унинг рестрати қай кўринишда бўлади, деган саволлар ҳам бор. Хуллас, кўрамиз!
 
00:55
Футбол ТВ
"Алавес" - "Реал Мадрид"