Сайлов арафасида Суперлиганинг уч учрашуви намойиш этилмайди

  • Mr.NoBoDy23.10.2021 19:10
  • 690
  • 30

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан жой олган уч учрашув сайлов арафасида намойиш этилмайди.

Режага кўра, 23-октябрь куни “Қўқон-1912” — “Локомотив”, 24-октябрь куни “Сўғдиёна” — “Пахтакор” ва 25-октябрь санасида “Андижон” — “Насаф” учрашувлари жонли эфирга олиб чиқилиши керак эди. Бироқ Ўзбекистон Президентлиги учун сайлов арафасида МТРК техникалари ҳафтанинг асосий воқелигига жалб этилган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси барча юртдошларимизни сайлов жараёнларида фаол бўлишга ва ҳуқуқларидан фойдаланиб, эркин овоз беришда иштирок этишга чақиради. Юқоридаги уч учрашув Mycujoo платформаси орқали жонли кўрсатилади.