Англия кубоги юртимизда икки телеканал орқали трансляция қилиниши кутилмоқда. МТЖ ўйинлари намойиши бўйича ҳам янгилик бор 2025

  • Mr.NoBoDy05.03.2025 02:05
  • 639
  • 30

Журналист, шарҳловчи Даврон Файзиев ўз телеграм-канали орқали Англия кубоги ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари трансляцияси бўйича янгилик билан бўлишди.

"20 февраль куни Англия кубоги ўйинлари юртимизда намойиш этилиши мумкинлиги ҳақида ёзгандим. Бугун бир қисми «Sport TV» томонидан учи чиқарилди. «ZO'R TV» ҳам Англия кубогини трансляция қилади. Демак "Манчестер Сити" қатнашаётган турнирлардан бири тўлиқ форматда иккита телеканалда намойиш этилишига ҳаракат кетмоқда.

Яна бир янгилик. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралаш ўйинлари «ZO'R TV» телеканалида ҳам намойиш этилиши эҳтимоли катта. Йилнинг энг муҳим учрашувлариниям мухлислар икки хил давлат ва ҳусусий телеканалларда кўриши мумкин. Менимча бу жуда яхши янгилик. Қайси шарҳловчини тинглаш борасида ҳам танлов бўлади томошабинда", - деб ёзди Файзиев.

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar