Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни оммалаштириш, болалар футболини ривожлантириш, терма жамоаларимизга муносиб номзодларни етказиб бериш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Юртимиздаги истеъдодли болаларни футбол билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, ёш футболчиларнинг савиясини ўстириб бориш, янги истеъдодларни кашф қилиш мақсадида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида болалар учун футбол мактаблари ташкил этилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Мазкур футбол мактабларида малакали мураббийлар 7-10 ёшдаги болаларга футбол сир-асрорларини ўргатиб боришмоқда. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Павел Соломин ҳамда Науфал Бобоев мураббий сифатида ишлашмоқда.
Ушбу тўгаракларда назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш ва ёш футболчиларнинг маҳоратларини сайқаллаб бориш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Футбол мактабига қатнашиш истагида бўлган болаларнинг ота-оналари қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин: +998901857547