Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “Келажагимиз умидлари” фестивали ташкил этиб келинмоқда.
Фестиваллар ташкил этишдан мақсад болажонларни футболга жалб қилиш, мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва умумтаълим мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни танлаб олиб, футбол мактабларига тавсия қилишдан иборат.
"Келажагимиз умидлари" болалар фестивалининг навбатдаги Жиззах вилоятида бўлиб ўтди. Жиззахда ўтказилган фестивалда 10та умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган 100 нафардан ортиқ 3-синф ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбир сўнггида фестивал иштирокчиларига ЎФА ва вилоят футбол ассоциацияси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.