ЎФАда Бельгиянинг "Double Pass" компанияси вакиллари тақдимот ўтказишди

  • Mr.NoBoDy18.06.2019 19:34
  • 1062
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Бельгиянинг "Double Pass" компанияси тақдимот ўтказди.

Мазкур компания федерациялар, футбол клублари тузилмаси ҳамда фаолиятини ўрганиб, уларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. 

Тақдимотда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, мутасаддилар, ҳудудий академиялар директорлари ҳамда Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари мураббийлари иштирок этишди.

"Double Pass" компанияси вакиллари йиғилганларни ўз иш услублари билан яқиндан таништиришди ва болалар футболидан бошлаб терма жамоа даражасигача бўлган вақт мобайнида футбол тизимини тўғри йўлга қўйиш учун аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталишди.

ЎФА раҳбарияти "Double Pass" компаниясига миннатдорчилик билдирди ҳамда тақдимотда тилга олинган таклифларни батафсил ўрганиб чиқиб, кейин улар билан ҳамкорлик қилиш бўйича бир тўхтамга келишини маълум қилди.
 

Ўхшаш янгиликлар