Қитъамизда клублар миқиёсида Осиё Чемпионлар лигасидан кейинги ўринда турувчи ОФК кубоги баҳслари секин-аста ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашмоқда.
ОФК кубоги-2019да минтақалар бўйича ярим финал ўйинлари старт олди. Келаси ҳафта ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
Ғарб минтақасида ярим финал жавоб ўйинлари доирасидаги “Ал Жазира” (Иордания) – “Ал Жаиш” (Сурия) учрашувида ҳамюртимиз Санжар Ризаев учрашув комиссари сифатида фаолият олиб борадиган бўлди.
25 июнь / Амман (Иордания)
“Ал Жазира” (Иордания) – “Ал Жаиш” (Сурия)
Бош ҳакам: Лиу Квок Ман (Гонконг)
Ёрдамчи ҳакамлар: Чов Чун Кит (Гонконг), Лав Минг Леонг (Гонконг).
Захира ҳаками: Исмоил Ҳабиб Али Исмоил (Баҳрайн)
Назоратчи: Мухтор Солиҳ Али ал ярими (Яман)
Комиссар: Санжар Ризаев (Ўзбекистон)
Таъкидлаб ўтамиз, мазкур учрашув 25 июнь куни бўлиб ўтади.