Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси 29 июль – 1 август кунлари навбатдаги халқаро мусобақада иштирок этади.
Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат терма жамоалар ўртасида халқаро Суперкубок мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Турнир регламентига мувофиқ унда 2004-2005 йилларда туғилган футболчилар тўп суради.