Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Валентин Иванов хотира-турнирида иштирок этади

  • Mr.NoBoDy02.08.2019 16:34
  • 831
  • 30

Биласиз, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 14-22 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.

Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Азамат Абдураимов шогирдлари бир қатор мусобақа ҳамда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. 26 июль – 1 август кунлари Тожикистонда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилган “CAFA U-16 championship-2019” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда терма жамоамиз 2-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси август ойида яна бир халқаро мусобақада қатнашади. 20-26 август кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида “Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнири бўлиб ўтади. Унда Туркия, Сербия, Россия ҳамда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

 

Star Way” номли Валентин Иванов хотира-турнири

21 август (17:00) 

Туркия – Ўзбекистон

 

23 август (17:00)

Ўзбекистон – Сербия

 

25 август (20:00)

Россия – Ўзбекистон

 

Барча учрашувлар Москвадаги “Чертаново” аренасида бўлиб ўтади.  

Ўхшаш янгиликлар