Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Иорданияда 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
Mr.NoBoDy19.08.2019 18:00
1003
30
Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади. Айни пайтда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.
Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тайёргарлик доирасида бир қатор мусобақа ва ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.
Сентябрь ойида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади. Вакилларимиз 13-18 сентябрь оралиғида Иорданияда машғулотлар олиб боришади. Мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасида Иордания ёшлар терма жамоасига қарши 2 марта баҳс юритилиши кўзда тутилган. Дастлабки учрашув 15 сентябрь куни бўлиб ўтса, иккинчи ўртоқлик ўйини 17 сентябрь куни ўтказилади.