5 сентябрь куни Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ўйинлари ўтказилади.
“D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси биринчи турда меҳмонда Фаластинга қарши майдонга тушади. Ўйин Рамалла шаҳридаги “Faisal Al-Husseini” стадионида бизнинг вақт билан 19:00да старт олади.
Ўзбекистон делегацияси йўл олишидан аввал Фаластинга Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакили шароитлар билан танишиш учун етиб келди ва маълумотлар билан ўртоқлашди.
Стадион ҳалқаро стандартларга жавоб берувчи сунъий қопламали чимга эга. Учрашувлар вақтида ушбу стадион 10 000 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади ва Фаластин футбол федерацияси биноси ҳам айнан шу комплекс худудида жойлашган.