Тошкентда ўтказилган U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши баҳслари якунланди.
Бугун Ўзбекистон U16 терма жамоаси ҳиндистонлик тенгқурлари билан баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ўйиндан сўнг терма жамоамиз устози Азамат Абдураимов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
- Ўйин олдидан иштиёқимиз баланд эди. Ўйинни тактик жиҳатдан тўғри қўйдик. Йигитларга яхши ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Афсуски, мантиқан нотўғри вазиятда гол ўтказиб юбордик. Зеро унгача асосий вақтда тўпга биз эгалик қилаётган эдик. Биринчи бўлимда бизда стандарт вазиятлар ҳам бўлди. Ўша имкониятлардан унумли фойдаланишимиз зарур эди.