Равшан Эрматов Саудия Арабистони чемпионатидан ўрин олган "Ал-Ҳазм" - "Ал-Иттифоқ" учрашувини бошқаради

  • Mr.NoBoDy20.02.2019 17:38
  • 1184
  • 30

Эртага 21 февраль куни Саудия Арабистон чемпионати 20-туридан ўрин олган учрашувда "Ал-Ҳазм" жамоаси ўз майдонида "Ал-Иттифоқ" клубини қабул қилади.

Саудия Арабистони футбол федерацияси таклифига биноан мазкур ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.
 
"Ал-Ҳазм" - "Ал-Иттифоқ" учрашуви Тошкент вақти билан соат 18:00да Бурайда шаҳридаги "Қирол Абдулла" стадионида бўлиб ўтади. 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар