Ўзбекистон футбол ассоциациясида жорий йилнинг 11 октябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани умумтаълим мактабларда футбол тўгаракларини ривожлантириш ва фаолиятини янада яхшилаш бўйича амалга оширилиши зарур чора тадбирлар муҳокамаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш ва мусобақаларни ўтказиш бўлими томонидан ташкил этилган мазкур йиғилишда ЎФА масъул ходимлари, Шайхонтоҳур тумани Халқ таълими бўлими вакиллари, шунингдек, умумаълим мактаблари жисмоний-тарбия ўқитувчилари иштирок этди. Унда ўсиб келаётган ёшларни футболга бўлган қизиқишини ошириш, ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, мактабларда ҳам футбол билан мунтазам шуғулланилишини йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Умумтаълим мактабларидаги футбол тўгараклари фаолиятини яхшилаш, уларнинг самарали иш юритишини йўлга қўйишга доир тавсия ва таклифлар атрофлича ўрганилди.