Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси қитъа чемпионати саралашига жўнаб кетди

  • Mr.NoBoDy21.10.2019 15:34
  • 989
  • 30

 

23-25 октябрь кунлари Эронда футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўринолган ва терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари рақиблик қилади. 

Саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини якунлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонда ўтказган қисқа муддатли йиғин ва ўртоқлик ўйинларидан сўнг Эронга йўл олди.  

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларида қатнашадиган таркиби:
 

Исм-фамилия

Туғилган йили

Амплуа

Жамоаси

1

Рустам Умаров

1984

Дарвозабон

АГМК

2

РавшанЭлибоев

1987

Дарвозабон

Пахтакор

3

ИлҳомХамроев

1997

Футзалчи

АГМК

4

ИхтиёрРопиев

1993

Футзалчи

АГМК

5

ХусниддинНишонов

1998

Футзалчи

АГМК

6

Акбар Усмонов

1997

Футзалчи

АГМК

7

МашрабОдилов

1994

Футзалчи

АГМК

8

ДавронЧориев

1993

Футзалчи

Пахтакор

9

ДилмуродШавкатов

1994

Футзалчи

Пахтакор

10

ДилшодРаҳматов

1989

Футзалчи

АГМК

11

ХушнурЭркинов

1998

Футзалчи

Сўғдиёна

12

ШаҳзодСадиев

2000

Футзалчи

Динамо

13

ДилмуродЖумаев

1997

Футзалчи

Сўғдиёна

14

СуннатуллоЖўраев

1994

Футзалчи

Насаф

 

 

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари Марказий ва Жанубий минтақа
 
“А” гуруҳи
Ўзбекистон
Тожикистон
Непал
Афғонистон
 
 
Бизнинг минтақа саралаш баҳсларига Эроннинг Урмия шаҳри мезбонлик қилади.Барча учрашувлар Урмиядаги “Гадир Ҳалл” спорт мажмуасида ташкил этилади.
 
Саралаш ўйинлари тақвими: 
 
23 октябрь, чоршанба
14:30 | Тожикистон – Непал
17:00 | Ўзбекистон – Афғонистон
 
24 октябрь, пайшанба
14:30 | Афғонистон – Тожикистон
17:00 | Непал – Ўзбекистон
 
25 октябрь, жума
14:30 | Непал – Афғонистон
17:00 | Ўзбекистон – Тожикистон
 

Ўхшаш янгиликлар