“CAFA U-23 Women's Championship-2019”: Ўзбекистон Эронни ҳам мағлуб этди

  • Mr.NoBoDy26.11.2019 17:34
  • 978
  • 30

Тожикистонда давом этаётган “CAFA U-23 Women's Championship-2019” мусобақаси борган сайин ҳал қилувчи босқичга кириб бормоқда. 

Бугун жамоалар 4-тур учрашувларини ўтказишди.   

Мусобақа жадвалида етакчилик қилаётган икки жамоалар – Ўзбекистон ва Эрон ўзаро баҳс олиб борди. Қизиқарли тарзда кечган ўйинда Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси рақибаларини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, якка пешқадамга айланиб олди. 

 

26 ноябр (сешанба)

Ўзбекистон – Эрон 3:0

Голлар: Нилуфар Қудратова (14), Умида Зоирова (65), Дилдора Нозимова (82).  










Ўхшаш янгиликлар