Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда фаолият олиб бораётган мураббийлар малакаси ва маҳоратини ошириш бўйича бир қатор дастур ва лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
25 ноябр куни “Бунёдкор” академиясида ОФКнинг “B” дипломи дастури бўйича халқаро мураббийлик курслари учинчи модули старт олди. Мазкур курсда 24 нафар мураббийлар таҳсил олишмоқда. Курсни ФИФА ва ОФК йўриқчиси Усмон Тошев олиб бормоқда.
Шунингдек, “Чиғатой” базасида ҳам ОФКнинг “B” дипломи дастури бўйича халқаро мураббийлик курслари учинчи модули ўтказилмоқда. Ўқув жараёнига ФИФА ва ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов раҳбарлик қилмоқда. Ҳам назарий, ҳам амалий машғулотлардан иборат курс 29 ноябрга қадар давом этади.
Навоий шаҳрида жойлашган “Ёшлик” спорт мажмуасида эса ЎФА Мураббийлик курсларининг биринчи модули бўлиб ўтмоқда. Мазкур курсга эса Юрий Арсланов йўриқчи этиб тайинланган. Ушбу модул ҳам 29 ноябргача давом этади. Сўнгра 25-28 декабр кунлари иккинчи модул ташкил этилиб, мураббийлар имтиҳонлар топширишади.