Хабарингиз бор, эртага U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари старт олади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси биринчи ўйинда Ҳиндистонга қарши ўйнайди. Учрашув соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Бугун ҳар икки терма жамоа аъзолари ўйинолди машғулот ўтказишди. Машғулот "Миллий" стадионининг майдонларида бўлиб ўтди.
Эътиборингизга ана шу машғулотлардан олинган фотосуратларни ҳавола қиламиз:
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.