Яна 15 кундан сўнг Таиланд яшил майдонларида футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олади.
Мазкур мусобақада Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Айни пайтда олимпиячиларимиз Бирлашган Араб Амирликларида олдиндаги масъулиятли мусобақага тайёргарликнинг якуний босқичини олиб бормоқда.