Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини Бирлашган Араб Амирликларида олиб бораётганидан хабарингиз бор.
Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз 16 декабр – 1 январ оралиғида кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказишди. Йиғин доирасида 4 та ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилди ва уларнинг барчасида олимпиячиларимиз ғалаба қозонишди.
Бугун футболчиларимиз Дубайдаги йиғин доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказди. Шу билан олимпия терма жамоамиз БАА йиғинини якунлади. Бугун соат 21:40да терма жамоамиз Таиландга йўл олади.
Мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини эса 3 январь куни Бангкокда Қатар олимпия термасига қарши ўтказилади.
Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.