Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичининг Тошкентда ўтказиладиган ўйинлари жойи ва вақти аниқланди

  • Mr.NoBoDy28.03.2019 11:00
  • 1184
  • 30

 
Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси шу йилнинг 1-9 апрель кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Токио-2020 олимпиадаси саралашида қатнашиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Терма жамоамиз "B" гуруҳида Вьетнам, Иордания ва Гонконг терма жамоалари билан куч синашади.
 
Қуйида эътиборингизга Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи ўйинлари тақвимини ҳавола қиламиз:
 
3 апрель, соат 15:00
Вьетнам - Ўзбекистон ("Локомотив" стадиони)
Иордания - Гонконг (ТТЙМИ стадиони)
 
6 апрель, соат 15:00
Ўзбекистон  – Иордания ("Локомотив" стадиони)
Гонконг - Вьетнам (ТТЙМИ стадиони)
 
9 апрель, соат 15:00
Вьетнам - Иордания   (ТТЙМИ стадиони)
Гонконг - Ўзбекистон ("Локомотив" стадиони)

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар