Токио-2020 Олимпиадаси саралаш босқичи. Иордания ва Гонконг терма жамоалари ҳам пойтахтимизга етиб келишди

  • Mr.NoBoDy01.04.2019 10:00
  • 1136
  • 30

Шу йилнинг 3-9 апрель кунлари пойтахтимизда Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичи "B" гуруҳидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Мазкур гуруҳда Ўзбекистон, Вьетнам, Иордания ва Гонконг терма жамоалари жой олишган.
Вьетнам терма жамоасидан кейин Иордания ва Гонконг терма жамоаси ҳам пойтахтимизга етиб келишди. Гонконглик футболчилар "Miran" меҳмонхонасига жойлашишди. Иордания терма жамоаси эса "Grand Mir" меҳмонхонасидан жой олди.
 
Бугун Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичида иштирок этадиган терма жамоалар машғулотлар ўтказишади. Машғулотлар жадвали қуйидагича:
 
Вьетнам - "Тўқимачилар" стадиони. Соат 15:00дан 16:00гача
 
Иордания - "Тўқимачилар" стадиони. Соат 16:00дан 17:30гача
 
Гонконг - "Миллий" стадиони 7-майдон. Соат 15:00дан 16:30гача

 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар