ЎФА Этика қўмитаси томонидан “Навбаҳор” собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 100 миллион сўм жаримага тортилди ҳамда 5 йилга футболдан четлатилди

  • Mr.NoBoDy01.04.2019 21:00
  • 1232
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги  02/2019 сонли  йиғилиш қарорига асосан, ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармасига Наманганнинг “Навбаҳор-Лочинлари” ПФК клуби собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг келишилган ўйинларга алоқадорлиги юзасидан суриштирув ишларини олиб бориш юклатилганди.
 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболни назорат қилиш бошқармаси томонидан Илҳом Мўминжоновнинг фаолиятига қонуний баҳо бериш мақсадида у билан бирга ишлаган футболчилар ва расмий шахслар суҳбатга чақирилди ва улар билан суҳбатлар ўтказилди. Суриштирув ишлари натижасида йиғилган бир қатор  ҳужжат-далиллар кўриб чиқиш учун ЎФА Этика қўмитасига тақдим қилинди.
 
ЎФА Этика қўмитаси тақдим қилинган ҳужжат ва даллиларни ўрганиб чиқиб, бугун 1 апрель куни ЎФА биносида йиғилиш ўтказди.
 
Кун тартибидаги масала юзасидан ЎФАнинг Футболни назорат қилиш бошқармаси томонидан ишга оид тақдим этилган маълумотлардан ҳамда Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитасининг билдирган фикр ва мулоҳазаларидан келиб чиқиб, йиғилиш 
қарор қилади:
 
1. “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг собиқ бош мураббийси Мўминжонов Илхом 2017 йил мавсумида келишилган ўйинларни ташкил қилиш, жумладан, ўйин натижасига таъсир қилиш мақсадида “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг бир қатор футболчиларини ўйинни сотишга ундагани учун, ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан:

a. 100.000.000 (юз) миллион сўм миқдоридаги жаримага тортилсин
b. ЎФА Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитасининг 2019 йил 2 февральдаги 01/2019-сонли йиғилиш қарори билан 1 (бир) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганлигини инобатга олиб, 4 (тўрт) йил муддатга футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш, умумий ҳисобда 5 (беш) йил муддатга (2024 йилгача) четлаштирилсин.
 
2. “Сурхон” ПФКда мураббий ёрдамчиси ҳисобланадиган 1980 йилда туғилган Шарипов Шерзод қўмитага ва ЎФАнинг расмий вакилларига суриштирув жараёнида ёлғон кўрсатма берганлиги ва қўмитани вазият юзасидан қарор чиқаришда чалкаштиришга ҳаракат қилгани учун 2019 йил футбол мавсуми охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилсин.
 
3. “Сурхон” ПФК жамоаси сардори Жабборов Дилшод “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг собиқ бош мураббийси Мўминжонов Илҳомга 2017 йил мавсумида келишилган ўйинларни ташкил қилишга ёрдам берганлиги ва футболчиларни ўйинни сотишга ундагани, шунингдек, қўмитанинг ёзма ва оғзаки сўровларига эътибор бермай узрли сабабсиз қўмита йиғилишларига келмаганлиги учун ЎФА интизом кодексининг 5.52. бандига асосан 2019 йил футбол мавсуми охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилсин.
 
Шунингдек, йиғилиш давомида футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, мураббийлар ва футболчилар ким бўлишидан қатъи назар келгусида бундай ҳолатларни содир этадиган бўлса, белгиланган тартибда жазога тортилиши маълум қилинди.
 
 
 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар