Токио-2020, 2-саралаш босқичи. Бугун Ўзбекистон аёллар ОТЖ Вьетнамга қарши майдонга тушади

  • Mr.NoBoDy03.04.2019 09:34
  • 1057
  • 30

Бугун 3 апрель куни пойтахтимиз Тошкентда Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бошланади. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ўйин соат 15:00да "Локомотив" стадионида бошланади. Шунингдек, худди шу вақтда гуруҳимиздан ўрин олган яна бир ўйинда Гонконг терма жамоаси Иордания билан куч синашади. Бу ўйин Тошкент темир йўллар муҳандислик институти стадионида бўлиб ўтади.
 
Ушбу учрашувни жанубий кореялик О Хён Чжон бошқариб боради. Унга қанотларда Пак Ми Сук ва Янг Сун Ёнг ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Ён Сол Ми (КХДР).  
 
Токио-2020, 2-саралаш босқичи
"Локомотив" стадиони, 15:00
Ўзбекистон аёлла ОТЖ - Вьетнам аёллар ОТЖ
Бош ҳакам - О Хён Чжон (Ж.Корея)
Ассистентлар: Парк Ми Сук, Янг Сун Ёнг (Ж.Корея)
Тўртинчи ҳакам - Ён Сол Ми (КХДР)
Комиссар - Мелисса Кинг (Австралия)
Инспектор - Шакури Маъсумиё (Эрон)

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар