Хоразмда "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

  • Mr.NoBoDy05.04.2019 15:34
  • 1443
  • 30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда футболни янада ривожлантириш, футбол оммавийлигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида футбол бўйича "Вилоят ҳокими Кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада жами 8та жамоа 3 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб борди.

Булар "Боғот",  "Академия 2001", "Урду", "Олимпия захиралари коллежи", "Хива", "Ёшлик" ва "Академия 2002" жамоалари. Қизғин кечган курашлар натижасида "Ёшлик" жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ғолибларга вилоят футбол ассоциацияси томонидан Кубок ва медаллар топширилди.


 

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар