Токио-2020, 2-саралаш босқичи. Эдита Миробидова Филиппин - Хитой Тайпейи учрашувини бошқаради

  • Mr.NoBoDy06.04.2019 12:34
  • 1405
  • 30

 
Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларни бошқариш учун таклиф этилаётганидан хабарингиз бор. 
 
Жумладан, Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган Индонезия ва Мьянма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳамюртимиз Зилола Раҳматова ён ҳакам сифатида ишлаши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. 
 
Бугун шунингдек, яна бир ҳамюртимиз Эдита Миробидова Филиппин - Хитой Тайпейи жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар