Токио-2020, 2-саралаш босқичи. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг Иорданияга қарши асосий таркиби маълум

  • Mr.NoBoDy06.04.2019 13:34
  • 1276
  • 30

 
Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Токио-2020 Олимпиада 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувда Иорданияга қарши баҳс олиб боради. Терма жамоа бош мураббийи Баҳром Норсафаров мазкур ўйин учун асосий таркибни эълон қилди.
 
Дарвозабон: Лайло Тиловова
Ҳимоячилар: Танзиля Зарбиева, Мафтуна Шоимова, Камила Зарипова, Солиҳа Ҳуснитдинова
Ярим ҳимоячилар: Умида Зоирова, Саида Галимова, Дилдора Нозимова, Маҳлиё Сарикова
Ҳужумчилар: Нилуфар Қудратова, Людмила Карачик.
 
Захира: Мафтуна Жонимқулова, Гуландом Бойматова, Феруза Бобохўжаева, Лайло Шодиева, Дилноза Бектемирова, Малика Бурхонова, Диёра Ҳабибуллаева, Рушания Сафина
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс “Локомотив” стадиоида соат 15:00 да старт олади.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар