Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “Келажагимиз умидлари” фестивали ташкил этиб келинмоқда. 2019 йилдаги дастлабки фестивалга Наманган вилоятида старт берилди. Наманган шаҳар ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати спорт залида бўлиб ўтган фестивалда Наманган шаҳридаги умумтаълим мактаб ўқувчиларининг 3-синф ўқувчилари иштирок этишди.
Фестивални юқори савияда ўтказишда Наманган вилоят футбол ассоциацияси ходимлари ва мураббийлари, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболни ривожлантириш департаменти ходимлари фаол иштирок этишди.
Тадбир сўнггида болажонларга ЎФА томонидан совғалар ва сертификатлар топширилди.
Манба:
Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.