Токио-2020, 2-саралаш босқичи. Эдита Миробидова Хитой Тайпейи - Эрон учрашувини бошқарди

  • Mr.NoBoDy10.04.2019 11:34
  • 1353
  • 30

Ўзбекистонлик ҳакамлар мунтазам равишда халқаро мусобақаларда ишлаш учун таклиф этилаётганидан хабарингиз бор.

Кеча ҳамюртимиз Эдита Миробидова Токио-2020 2-саралаш босқичидан ўрин олган "С" гуруҳидаги Хитой Тайпейи ва Эрон аёллар олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борди. Учрашув 4:1 ҳисобида Хитой Тайпейи терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди.

Бундан ташқари, яна бир ҳамюртимиз Зилола Раҳматова кеча "А" гуруҳидан ўрин олган Индонезия - Непал ўйинида ёрдамчи ҳакам сифатида ишлади. Мазкур ўйинда Непал 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар