Бугун аёллар футболи бўйича Ўзбекистон Суперкубоги баҳси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Кубоги соҳиби Қаршининг "Севинч" жамоаси мамлакат чемпиони Тошкентнинг "Бунёдкор-W" жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин 1:0 ҳисобида "Бунёдкор-W" жамоаси ғалабаси билан якунланди. Ягона голни 79-дақиқада "қалдирғочлар" ҳужумчиси Маҳлиё Сарикова киритди.
Ўйиндан кейин ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров "Бунёдкор-W" жамоасига Ўзбекистон Суперкубогини топширди.
Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.