Намангандаги "Ёш куч" стадиони академиялар ўртасидаги чемпионатни қабул қилишга шай ҳолатга келтирилмоқда

  • Mr.NoBoDy12.04.2019 20:34
  • 1077
  • 30

Хабарингиз бор, бугун ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ўртасида Ўзбекистон чемпионати 2-турига старт берилди. Эртага Намангандаги "Ёш куч" стадионида Наманган болалар-ўсмирлар академияси тарбияланувчилари Жиззах академиясига қарши баҳс олиб боради.

Мазкур ўйинни қабул қилиш учун "Ёш куч" стадиони шай ҳолатга келтирилмоқда. Мазкур ўйингоҳ академия балансига ўтганидан кейин бу ерда катта ҳажмдаги қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ҳозирда стадион майсаси ажойиб ҳолатга келган.

Жамоалар ва мухлислар учун барча қулайликлар яратилди. Эртага бу стадионга ташриф буюрадиган мухлислар шиддатли тўқнашув гувоҳи бўлишлари кутилмоқда. 








Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар