Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси мураббийлари "Сурхон" клуби машғулотларига ташриф буюришди

  • Mr.NoBoDy13.04.2019 12:34
  • 1752
  • 30

 
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, у ердаги мураббийлар малакасини ошириб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
 
Жумладан, академияларда фаолият олиб бораётган мураббийлар учун малакали мутахассислар иштирокида турли мастер класслар ташкил қилиняпти. Жумладан, Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси мураббийлари "Сурхон" жамоасининг машғулотларига ташриф буюришди. 
 
Улар тажрибали мураббийлар томонидан ўтказилган машғулотни кузатиб, таҳлил қилишди. Шунингдек, Суперлига жамоаси томонидан машғулот олиб бориш жараёнида аҳамият қаратиш керак бўлган жиҳатлар, машғулот услублари, тикланиш жараёни ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди. 





Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар