Фарғонада “Келажагимиз умидлари” шиори остида мини футбол фестивали ўтказилмоқда

  • Mr.NoBoDy26.02.2019 17:00
  • 1453
  • 30

 
Фарғонада “Келажагимиз умидлари” шиори остида мини футбол фестивали ўтказилмоқда. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мазкур анъанавий фестивалнинг бу йилгиси Фарғона вилоятида ўзгача тантана ва зўр иштиёқ билан ташкил этилди.

Фарғона вилояти футбол ассоциацияси, вилоят халқ таълими бошқармаси ва вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари ҳамкорлигида тасдиқланган қўшма режага асосан вилоятда фестиваль юқори савияда ўтказилмоқда. “Нефтчи” футбол академияси сунъий қопламали футбол майдонларида ўтказилаётган фестивалнинг 3-синф ўқувчилари ўртасидаги босқичида 10та шаҳар ва тумандан ташриф буюрган 100 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Уларга вилоятнинг энг номдор 16 нафар мураббийлари  машғулотлар ўтиб бердилар. Машғулотлар ўтиш билан биргаликда болалар мини футбол бўйича блиц турнирда ҳам иштирок этишди. Фестивалнинг дастлабки куни якуни бўйича 100 нафар иштирокчи болаларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан  футбол тўплари, экипировкалар ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди. 
 
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси Футболни ривожлантириш департаменти мутахассиси Маъмур Султонов, вилоят футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Расулжон Юлдашевлар иштирок этишди 
 
Фестивалнинг дастлабки босқичини  ташкил этишда вилоят футбол ассоциацияси, вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси, вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Нефтчи” футбол мактаби ходимлари алоҳида жонбозлик кўрсатдилар.  Собир Агзамов, Жамолиддин Қосимов, Жасур Мирзабоев каби мураббийлар болаларга маҳорат сабоқларини бердилар. Шунингдек мураббийлар томонидан селекция ишлари ҳам олиб борилди. 17 нафар иқтидорли болалар спорт мактаблари мураббийлари томонидан футбол гуруҳларига таклиф этилдилар. Фестивалнинг 10 ёшли болалар ўртасидаги босқичи эртага ўтказилади.
















Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар