Болалар футболи. Андижон вилоятида "Келажагимиз умидлари" болалар фестивали ўтказилди  

  • Mr.NoBoDy27.02.2019 18:00
  • 1840
  • 30

 
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида мини-футбол бўйича “Келажагимиз умидлари” фестивали  ташкил этиб келинмоқда. Андижон вилоятида ўтказилган фестивалда  умумтаълим мактабларнинг 3-4 синф иборат 200 нафар болалар иштирок этишди. Фестивал Андижон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактабида ўтказилди.
 
Фестиваллар ташкил этишдан  мақсад болажонларни футболга жалб қилиш, мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва умумтаълим мактаб ўқувчилари орасидан иқтидорли болаларни танлаб олиб, футбол мактабларига тавсия қилишдан иборат.
 
Тадбир сўнггида тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси Футболни ривожлантириш департаменти мутахассиси Жаҳонгир Амиржонов, вилоят футбол ассоциацияси Биринчи вице-президенти Бекзод Каримов, вилоят футбол академияси директори Насибулло Мадраҳимов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Отабек Тошпулатов иштирок этиб,  болажонларга турли совғалар ва сертификатлар топширишди.






Манба: Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар