Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Мьянмага кичик ҳисобда мағлуб бўлди
Mr.NoBoDy26.04.2019 20:34
989
30
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бугун Осиё чемпионатининг иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган дастлабки баҳсда Мьянмага қарши майдонга тушди. Учрашуви 1:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 41-дақиқада Мьняма терма жамоаси аъзоси Сан Тау Тау томонидан киритилди.
Эндиликда терма жамоамиз 28 апрель куни Непал терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
U-19 Осиё чемпионати, 2-саралаш босқичи
"Мандалай Тири" стадиоини, Мандалай
Мьянма - Ўзбекистон 1:0
Гол: Сан Тау Тау (41)
Мьянма:Зу Лат Нади, Нау Тет Тет, Зуне Ю Я, Нант Зу Зу, Май Пху, Сан Тау Тау, Нве Ни Вин, Мое Ма Ма, Лин Минт Мо,Понт Понт, Пью Пью Вин